17فَسُبحانَ اللَّهِ حينَ تُمسونَ وَحينَ تُصبِحونَ Бас, тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳни поклаб ёд этинг. (Бундан мурод, шом ва хуфтон намозларини ўқиб, Аллоҳни поклаб ёд этинглар, тонгга киришда тасбиҳ айтишдан мурод бомдод намозини ўқишдир.)